Сиҳатгоҳда тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Олтиариқ тумани Қизилтепа қишлоғида жойлашган сиҳатгоҳда ўтказилган тарғибот тадбирида туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари иштирокчиларга Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи аппаратларининг жорий йил биринчи ярим йиллиги фаолияти якунлари бўйича ахборотлар бериб ўтдилар.

Иштирокчиларга фаолият билан боғлиқ ахборотлар етказилиши баробарида, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг жорий аҳволи, бу борада қабул қилинган қонун ва қарорларнинг ижроси, тиббиёт тизимига кирувчи ташкилотлар ва Федерация ижро этувчи аппаратлари ўртасида ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини ошириш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик, дастурлар ва чора-тадбирлар режаларининг бажарилиши масалаларида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Бахтиёр Абдурахмонов
Олтиариқ туман жамияти раиси