Ватан ҳимоячилари куни

Қадрли юртдошлар! Мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!
Сизларни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.

Қуролли кучларимизнинг мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ҳаёти ва фаровонлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилиб келаётганлигини барчамиз яхши англаймиз ва юксак қадрлаймиз.

Ҳукуматимизнинг Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, тезкор ва ихчам миллий армияни ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳи, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, аҳоли, биринчи навбатда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучларимиз фахрийларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик ва фаровонлик, шарафли хизматингизда янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Ҳудудий бирлашма жамоаси