Қонун талаби тўлиқ бажарилганда сарсонларгарчиликлар бўлмасди
Истеъмолчи товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқига эга (4-модда). Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт (6-модда).
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг уҳқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунидан
Қўқоннинг Муқимий шаҳарчасида яшовчи И.Қ. Туркия давлатига бориб ишлаб келиш мақсадида шаҳардаги “Ривож коиноти” МЧЖ га қарашли авиакассадан 3 600 000 (уч миллион олти юз минг) сўмга бориш ва келиш чиптасини харид қилади. Режага кўра ноябрнинг 25 санасида Истанбулга учиши ва декабр ойининг охирларида Самарқандга қайтиши керак эди.
У Истамбулга боргач ишлари бироз юришганлигини кўриб, қайтиш чиптасини вақтинчаликка музлатиб қўйиш имкониятидан фойдаланади. Орадан вақтлар ўтиб, уйига қайтиш мақсадида вақтинчаликка музлатиб қўйилган чиптани очиб беришликни сўраб уни харид қилган ташкилотига мурожаат қилади. Мазкур ташкилот томонидан ишлар негадир пайсалга солинаётганлигини билгач эса, унинг турмуш ўртоғи К.И. бу ҳолатдан таажубланиб Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади.
Мурожаатдан сўнг шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ҳолатга ойдинлик киритилганда, бундай ҳолатда фуқаро томонидан 30 ЕВРО миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши бўйича мажбурият юзага келиши, ушбу ҳолат бўйича авиакасса ходими А.Д. томонидан тўлиқ тушунтириш берилмаганлигини маълум бўлди.
Ҳолатга аниқлик киритилгандан сўнг мурожаатчига бу ҳақда тушунтиришлар берилди. К.И. томонидан белгиланган 30 ЕВРО миқоридаги сумманинг миллий валютадаги қиймати тўлангач, турмуш ўртоғининг авиачиптаси Истанбулдан Тошкентга учиб келиши учун фаол ҳолатга келтириб берилди.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар жамияти мутахассиси
Post Comment