Истеъмолчининг симли телефон алоқа хизматларидаги носозлик юзасидан қилган мурожаати ижобий ҳал этилди

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Рошидоний кўчасида истиқомат қилувчи Ж.И.нинг хонадонидаги телефон алоқасида юзага келган носозликни хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан бартараф этиш ишлари пайсалга солинаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Мурожаатида истеъмолчи туман Телекоммуникация боғламаси масъулларига бу борада бир неча бор мурожаат қилганлиги, лекин носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилмаётганлигини баён қилиб, туман жамиятидан ушбу муаммони ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Туман жамияти томонидан мурожаат асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотга алоқа хати киритилгач, мазкур ташкилот мутахассислари ҳамкорлигида истеъмолчи хонадонига ташриф буюрилди. Хонадонда ўтказилган ўрганиш ишлари давомида фойдаланишда бўлган Panasonic русумли телефон аппаратида носозлик мавжудлиги қайд қилинди ҳамда ушбу носозлик жойида бартараф этилди. Шунинг баробарида хонадондаги алоқа симлари ҳам кўздан кечирилиб, профилактика ишлари олиб борилди.

Хусниддин Латипов,
туман жамияти мутахассиси.