Данғарада ҳам тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Данғарада ҳам тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Данғара туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ҳам ҳудуддаги таълим муассасаларида юзма-юз мулоқот тарзидаги тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда. Шундай тадбирлардан бири тумандаги 30-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Мактабнинг педагог ходимлари иштирокида ташкилланган мулоқот доирасида иштирокчиларга мамлакатимиз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги асослари, истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва бугунги ҳолати, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида истеъмол соҳасига оид муаммолар вужудга келганда ваколатли идораларга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари бўйича ҳам тушунтиришлар бериб ўтилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

Рауфжон Туйчиев,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment