Тиббиёт муассасаларида жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилмоқда

Тиббиёт муассасаларида жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси топшириғи асосида Бувайда тумани ҳудудида фаолият юритаётган соғлиқни сақлаш тизимига қарашли давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари (шифохона, клиника, поликлиникалар) ҳамда даволаниш (санатория, профилактория, саломатлик марказлари) масканлари томонидан аҳолига (истеъмолчиларга) кўрсатилаётган хизматлар сифати, яратилган шароитлар, санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши ҳолатлари жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмоқда.

Жамоатчилик назорати тартибидига ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги қонунлари ҳамда соҳага оид бошқа қонуности меъёрий ҳужжатлари талабалари ижросини таъминланиши ҳолатлари ўрганилиб, унинг якунлари бўйича маълумотларни тегишли идораларга киритилиши белгиланган.

Post Comment