1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Анъанага кўра, ҳар йили 1-июн санаси нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Тарихий манбаларда 1950 йилдан буён халқаро байрам сифатида нишонланиб келиши кўрсатиб ўтилган мазкур сана арафасида болажонлар учун турли ташкилотлар томонидан турли кўринишлардаги байрам тадбирлари ўтказиб келинади. Марғилон шаҳридаги жамоат ташкилотлари ҳам ушбу хайрли ишлардан четда турганлари йўқ.

Марғилон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти шаҳар бўлинмаси ҳамда O’zLiDeP шаҳар Кенгаши хамкорлигида Янги Марғилон шаҳарчасида жойлашган вилоят “Ногирон болалар реабилитация маркази”да даволанаётган болажонлар учун байрам тадбири ташкилланди. Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг сифатли билим олиши ва ҳар томонлама камол топиши йўлида, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган ғамхўрлик борасида қилинаётган саъй-ҳаракатларга алоҳида урғу бериб ўтилди.

Болажонлар учун ёзилган байрам дастурхони ва концерт дастури давомида уларга совғалар ҳам улашилди. Тадбирда якунловчи сўз олган марказ директори А.Сайдахмедов уни ташкиллаш ва ўтказишда ўз ҳиссаларини қўшган ташкилотлар масъулларига миннатдорчилик изхор қилиб ўтди.

Post Comment