Қўштепада тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Федерация ташаббуси билан ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида жорий йилнинг июн-август ойлари давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш масалаларида ўтказиладиган тадбирлар режалари ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилган. Мазкур режага асосан Қўштепа туманидаги бир қатор тиббиёт муассасаларида ҳам шу каби тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.
Туман жамияти томонидан Кўп тармоқли марказий поликлиникада “Истеъмолчилар хуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида ташкилланган давра суҳбати шундай тадбирлардан бири бўлиб, унинг доирасида мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлашда, қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назорати олиб борилишида ва аҳолининг ҳуқуқий билими ҳамда истеъмол маданиятини оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик ва ҳамкорликнинг аҳамияти, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг ўрни ва ролига алоҳида урғу бериб ўтилиб, тиббиёт ходимларини истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятида фаол иштирок этишга чақирилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилиб, уларнинг соҳани янада ривожлантириш борасидаги қўшимча таклиф ва мулоҳазалари ҳам тингланди.
Ҳакимжон Ҳайитов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment