Тарғибот тадбирлари ҳуқуқий саводхонликни оширишга хизмат қилади
Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг жорий йил асосий фаолият йўналишлари режасига асосан тумандаги корхона ва ташкилотларда турли тадбирлар ва учрашувлар ўтказиб келинаётган бўлиб, уларнинг асосий мақсади аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ҳамда қонунчилик янгиликларидан хабардорлигини оширишдан иборатдир. Тумандаги 1-сон Политехникумида ташкилланган давра суҳбати ҳам шу каби тадбирлардан биридир.
«Истеъмол маданияти нима?» мавзусида ўтказилган тадбирда барчанинг истеъмолчи эканлиги, шундан келиб чиққан ҳолда истеъмолчи сифатидаги ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишнинг аҳамияти, қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, фақатгина ўз ҳуқуқларини билиб, талаб қилишгина эмас, балки ўзгаларнинг ҳуқуқларига ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлишни унутмаслик каби масалаларда фикр ва мулоҳазалар алмашилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Туман жамияти томонидан бу каби тадбирларни ҳудуддаги бошқа корхона ва ташкилотларда ҳам йил давомида, тизимли асосларда ўтказиб борилиши кўзда тутилган.
Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment