Бошланғич ташкилотлар фаоллари билан юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда
Марғилон шаҳрида таянч гуруҳ (бошланғич ташкилот)лар фаолларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳамда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолиятидаги сўнгги янгиликлар юзасидан хабардорликларини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда. Шаҳардаги 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам шу йўналишдаги тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Федерация фаолларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги янгиликлар, истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, тизим ташкилотлари томонидан истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш натижалари, давлат назорати идоралари билан олиб борилаётган ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик масалаларидаги сўнгги янгиликлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида соҳа ҳамда унинг ривожига оид масалаларда ўзаро фикр ва мулоҳазалар ҳамда таклифлар ҳам тингланди.
Саидхон Хапизов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment