Тиббиёт ходимларининг истеъмолчилик соҳасига оид қонунчилик бўйича ҳуқуқий билимларини ошириш йўлида

Тиббиёт ходимларининг истеъмолчилик соҳасига оид қонунчилик бўйича ҳуқуқий билимларини ошириш йўлида

Федерациянинг Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотлари томонидан ҳудудларидаги давлат тиббиёт муассасаларида турли шаклларда ўтказиб борилаётган тарғибот тадбирлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш бўйича тасдиқланган режа асосида ўтказиб борилмоқда. Вилоятнинг Қўштепа ва Бешариқ туманларида ўтказилган тадбирлар шу каби тадбирларга мисол бўла олади.

Қўштепа тумани

Туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Файз” оилавий шифокорлик пункти тиббиёт ходимлари иштирокида ташкилланган мулоқот “Биз истемолчилар ўз ҳуқуқларимизни билишимиз муҳим ва бизнинг мурожаатларимиз ҳамиша эътиборда” шиори остида бўлиб ўтди. Тадбир давомида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, соҳага оид янгиликлар, қонун ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти каби масалаларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Бешариқ тумани

Туман Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Андархон” оилавий шифокорлик пунктида ташкилланган тадбир “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” деб номланиб, унинг давомида поликлиника ходимларига истеъмолчиларга тиббиёт хизматларини кўрсатувчи бўлиш билан бир қаторда, кундалик турмуш жараёнида, ўзлари ҳам истеъмолчи эканликлари, шу нуқтаи назардан бу борадаги қонунчиликка ҳурмат билан ёндошиш, ўз ҳуқуқларини билиш қаторида мажбуриятларини ҳам унутмаслик каби масалаларда фикрлар билдириб ўтилиб, уларнинг соҳага оид таклифлари тингланди ҳамда саволларига жавоблар қайтарилди.

Post Comment