Бағдод туманидаги тиббиёт муассасаларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Бағдод туманида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ҳудуддаги тиббиёт ташкилотлари ходимлари билан учрашиб, уларга истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари, нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар, товарни қайтариш, бепул таъмирлатиш, шартномани бекор қилиш, судга мурожаат қилиш тартиблари юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Туман Тез тиббий ёрдам бўлимида ташкилланган тадбир ҳам ана шундай тадбирлардан бири саналади.
Ўтказилган тадбирда қонун тарғиботи билан бир қаторда, мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларга истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ўтказилган мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар. Туман жамияти бу борадаги тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда.
Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment