Медиа ва молиявий саводхонлик тарғиботи олиб борилмоқда

Медиа ва молиявий саводхонлик тарғиботи олиб борилмоқда

Бугунги кунда интернет технологиялари ҳаётимизнинг барча жабҳаларига чуқур кириб бормоқда. Бу эса ҳар биримиздан ундан тўғри ва самарали фойдалана олиш кўникмаларини талаб қилади. Шу нуқтаи назардан Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Федерация бошланғич ташкилот (таянч гуруҳ)лари ташкилланган муассасалаларда интернет маконида истеъмолчи ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларда ҳам турли тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Шаҳарнинг 33-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари иштирокида ташкилланган “Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг истеъмолчилик ҳуқуқлари” мавзусидаги тадбирда сўз асосан ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли хабарлар ва реклама материаллари, фейклар, интернетдаги фирибгарлик, медиасаводхон бўлиш, онлайн платформалар орқали савдо амалиётларини ҳамда турли мобил иловалар орқали тўловларни амалга оширишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, мазкур йўналишда истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган саъй-ҳаракатлар каби масалалар устида борди.

Тадбир доирасида юқоридаги йўналишда истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ўрганиб чиқилиши ва ҳал қилиниши натижалари юзасидан мисоллар тарзида ахборотлар бериб ўтилиб, таълим муассасаси ходимларининг саволларига жавоблар қайтарилди.

Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin