Нуқсонли чиққан электромотороллер алмаштирилди

Нуқсонли чиққан электромотороллер алмаштирилди

Данғара тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Наманган вилоятининг Поп туманида истиқомат қилувчи Ш.Ў.нинг истеъмол кредити шартларида 19 126 000 сўмга харид қилинган янги электромотороллернинг нуқсонли чиққанлиги ва уни мақбул сифатдагисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг сўзларига кўра у мотороллерни туманнинг “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борувчи “Ҳамкор” кредит ташкилоти билан товарнинг шартнома қийматини 3 ой муддатда бўлиб тўлаш шартларида имзоланган шартнома асосида харид қилган. Техникадан фойдаланишининг 10-кунида мотороллерда носозлик кузатилган. Бу борада сотувчи томонига мурожаат қилиб бирор натижа чиқара олмагач, қонуний ҳуқуқларини рўёбга чиқаришида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Федерация ишонч телефонига мурожаат қилган.

Мурожаат туман жамияти мутахассислари ҳамда сотувчи томони масъуллар ҳамкорлигида ўрганиб чиқилганида истеъмолчи мурожаатида келтирилган важларнинг асосли эканлиги тасдиғини топгач, электромотороллер мақбул сифатда бўлган, худди шу русумдаги янги электромотороллерга алмаштириб берилди.

Рауфжон Туйчиев,
жамият мутахассиси.

(фото сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin