Мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Қўштепа туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан тумандаги 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор амалдаги қонунчилик тарғиботига қаратилди.

Тадбирда мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъмолчилик соҳасига оид ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида Федерация ва таълим соҳаси ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилганлигига алоҳида урғу бериб ўтилиб, таълим соҳаси ходимларини Федерация фаолиятида янада фаол иштирок этишга чақирилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin