Бир қатор таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Бир қатор таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Федерациянинг вилоятдаги таянч гуруҳлари аъзолари, шунингдек аҳоли кенг қатлами вакилларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларидан, шунингдек соҳага оид сўнги янгиликлардан хабардорлигини таъминлаш мақсадида турли шакллардаги тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Бешариқ тумани

Тумандаги 54-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўтказилган “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусидаги тарғибот тадбирида қонунчилик асослари, унда белгиланган ҳуқуқлардан ўринли ва самарали фойдаланиш, ушбу жараёнда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларининг ўрни ва роли каби масалаларда тушунтиришлар бериб ўтилди. Тадбир якуни билан таълим муассасасида Федерациянинг бошланғич ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш таклифи ўртага ташланиб, жамоа томонидан қўллаб-қувватланди.

Тошлоқ тумани

Тумандаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида “Ҳуқуқий билим билан ҳуқуқий маданият сари” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда таълим ташкилоти ходимларига қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, қонун ижросини таъминлаш ишида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.

Ёзёвон тумани

Ҳудуддаги 10, 28, 31-умумтаълим мактабларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асосларини тарғибот қилиш йўналишида ўқув семинар ва давра суҳбатлари шаклидаги тадбирлар ташкилланди. Тадбирлар доирасида асосий эътибор соҳага оид қонунчилик ижросини таъминлаш, унинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб боришда таълим муассасалари ва Федерация тизим ташкилотлари ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ҳамда ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш масалаларига қаратилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin