“Ёшлар куни”: бўлғуси ҳуқуқшунослар ҳузурида

“Ёшлар куни”: бўлғуси ҳуқуқшунослар ҳузурида

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида таълим муассасаларида ўқиётган ёшлар билан учрашилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид турли масалаларда суҳбатлар ўтказиб борилмоқда.

Бу галги учрашувимиз Фарғона юридик техникуми талабалари иштирокида бўлиб ўтди. Ундаги асосий мавзу “Ахборот асрида ёш истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” масаласига бағишланиб, интернет кенг ривожланган бугунги кунда ёшларда молиявий ҳамда медиа саводхонлик, интернетдаги турли фирибгарликлардан огоҳ бўлиш, бу борада муаммоларга дуч келинганда амалга ошириладиган саъй-ҳаракатлар ҳамда ваколатли идораларга мурожаат қилиш тартиблари юзасидан тушунча ва малакаларини ошириш каби мавзуларни қамраб олди. Шунинг билан биргаликда, мазкур тадбир мамлакатимизнинг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганининг 30 йиллиги арафасида ўтказилаётганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратиб ўтилиб, қонунчилик ва уни вужудга келиши асослари юзасидан ҳам ахборот ва тушунчалар бериб ўтилди.

Суҳбат давомида интернет воситасида онлайн савдони амалга ошириш, молиявий фирибгарликлар, савдони молиявий пирамидалар ва тармоқли маркетинг тарзида амалга оширилиши йўналишларида аҳоли (истеъмолчилар) дуч келаётган муаммолар аниқ мисоллар тарзида очиб берилиб, киберхавсизлик, спам, фишинглардан эҳтиёт бўлиш, доирасида ёшларни бу борадаги фикр ва мулоҳазалари тингланиб, уларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

Post Comment