Фарғонадаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да аёллар соғлиғини сақлаш масалаларида жамоатчилик эшитуви ўтказилди
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (ЎзННТМА) Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган жамоатчилик эшитувида вилоят ҳокимлиги, вилоят ҳокимлиги хузуридаги жамоатчилик Кенгаши аъзолари, Ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вилоят бошқармаси, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот восита вакиллари иштирок этишди. Жамоатчилик эшитувини ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов олиб борди.
Дастлаб Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дурдона Устамадалиева томонидан вилоятда репродуктив саломатлик бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиб берилди.
Шундан сўнг вилоят Репродуктив саломатлик маркази бўлими бошлиғи Гулноза Абдураззақованинг “Аёллар репродуктив саломатлиги бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусидаги ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
Репродуктив саломатлик соҳасида ишларни янада такомиллаштиришни талаб қиладиган йўналишлар:
– профилактик кўрикларга қамровни ошириш;
– хавф гуруҳидаги аёлларни тўлиқ назоратга олиш;
– индивидуал кузатув режаларини такомиллаштириш;
– аёлларнинг тиббий саводхонлигини ошириш;
– эрта ташхислаш имкониятларини кенгайтириш;
– бирламчи ва ихтисослаштирилган хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш.
Муаммо ва таклифлар:
– вилоятда репродуктив ёшдаги аёлларга оила режалаштириш хизматларини кўрсатишда контрацептив воситалар билан таъминлаш масаласида етишмовчилик мавжуд.
– айрим ҳудудларда замонавий контрацепция воситаларининг етарли миқдорда мавжуд эмаслиги аҳолига репродуктив саломатлик хизматларини тўлиқ кўрсатиш имкониятини чекламоқда.
– вилоятни замонавий контрацептив воситалари билан етарли миқдорда таъминлаш масаласини кўриб чиқиш ва зарур контрацептивларни марказлашган тарзда ажратишни йўлга қўйиш сўралади.
– тарғибот материаллари — буклет, плакат, баннер ва тарқатма материаллар тайёрлаш ва чоп этиш;
– поликлиника, шифохона, маҳалла ва жамоат жойларида ахборот стендлари ташкил этиш;
– телевидение, радио ва интернет тармоқларида ижтимоий роликлар ва кўрсатувлар ташкил этиш;
– маҳаллаларда аёллар учун очиқ мулоқот ва семинарлар ўтказиш;
– гинеколог ва бошқа мутахассислар иштирокида “Аёллар саломатлиги кунлари” ни ташкил этиш;
– репродуктив ёшдаги аёллар учун контрацепция ва оила режалаштириш бўйича маслаҳат кунлари ўтказиш;
– тиббиёт ходимлари учун тайёр тарғибот-ташвиқот материаллари ва методик қўлланмалар билан таъминлаш;
– ижтимоий тармоқларда мунтазам ахборот бериш учун медиа-контент тайёрлаш;
– маҳалла фаоллари, хотин-қизлар фаоллари ва тиббиёт ходимларини ҳамкорликда тарғибот ишларига жалб қилиш.
Онконазорат йўналишида:
– аёллар маслаҳатхоналарида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва хавф гуруҳидаги аёлларни назорат қилишни кучайтириш мақсадида:
– онкологик хавф гуруҳидаги аёлларни электрон рўйхатга олиш;
– текширув ва қайта кўрик муддатларини назорат қилиш;
– скрининг натижаларини тизимли таҳлил қилиш;
– шубҳали ҳолатларни ўз вақтида ихтисослаштирилган муассасага йўллаш;
– бажарилган ишлар бўйича электрон мониторинг олиб бориш имкониятларини яратиш мақсадга мувофиқ.
Вилоятдаги аёллар маслаҳатхоналарини замонавий компьютер техникаси ва оргтехника билан таъминлаш.
– замонавий компьютер ёки ноутбуклар;
– рангли принтерлар;
– сканер ва нусха кўчириш қурилмалари;
– зарур ҳолларда интернет тармоғига уланиш имконияти;
– онкологик ҳушёрлик ва репродуктив саломатлик бўйича электрон маълумотлар базасини юритиш имконияти.



Post Comment