Ватан тараққиёти йўлида — эзгу мақсадлар сари

Ватан тараққиёти йўлида — эзгу мақсадлар сари

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона туман жамияти ташаббуси билан туман ҳудудидаги 3-давлат мактабгача таълим ташкилотида «Ватан тараққиёти йўлида» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва юрт тақдирига дахлдорлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришдан иборат бўлди.

Давра суҳбатида таълим ташкилоти педагоглари, ходимлари ҳамда Фарғона туман жамияти вакиллари иштирок этди. Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини билиши ҳамда улардан фойдалана олиши муҳим экани таъкидланди. Айниқса, болаларга сифатли таълим ва тарбия бериш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш келажак авлод камолоти ва юрт тараққиётининг муҳим омили экани қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари Ватан равнақи ва жамият тараққиёти ҳар бир фуқаронинг ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, қонунларга ҳурмат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиши билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидладилар.

Давра суҳбати очиқ мулоқот ва самимий фикр алмашув руҳида ўтиб, иштирокчиларда Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ва фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Post Comment