Ҳудудий бирлашманинг навбатдан ташқари кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш кун тартибида Федерация кенгашининг 17.10.2023 йилдаги мажлиси қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, Федерация ҳамда ҳудудий бирлашманинг асосий фаолият йўналишлари режалари асосида жорий йилни барча кўрсаткичлар бўйича ижобий якунлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар атрофлича муҳокамадан ўтказилди. Топшириқлар ижроси юзасидан ҳар бир туман ва шаҳар жамиятларининг ахборотлари тингланиб, уларга йил якуни бўйича амалга оширишлари лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Кенгаш йиғилиши доирасида ҳудудий бирлашма иш фаолиятига оид бошқа ташкилий ва жорий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment