Ҳудудий бирлашма томонидан “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлардан

Ҳудудий бирлашма томонидан “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлардан

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳаси доирасида Марказий банкнинг Фарғона вилоят бош бошқармаси билан ҳамкорликда тасдиқланган режа асосида вилоят ҳудудидаги 10 та олий таълим муассасалари талабалари учун семинар-тренинглар ўтказилди.

Грант лойиҳаси доирасида кўзда тутилган вазифалардан бири – Фарғона давлат университетида “Молиявий саводхонлик кутубхонаси”ни фойдаланишга топшириш бўлиб, кутубхона университетнинг ушбу соҳага яқин бўлган факултети – Иқтисодиёт факулътетида ташкилланди. Кутубхонани ташкил қилиш учун ҳудудий бирлашма томонидан 120 номдаги 230 дан ортиқ, ўқувчига молиявий саводхонлик бўйича билимлар бериш, бу борадаги ҳуқуқий билимларни ошириш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий, илмий-оммабоп ва бадиий китоблар харид қилинди ва факултет кутубхона фондига ҳадя қилинди.

Грант лойиҳаси доирасида “Мен молиявий саводхонман” бир босқичли кўрик-танлови ҳам ўтказилиб, танловга вилоят ҳудудидаги олий ва ўрта таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари, корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда меҳнат фоалияти олиб бораётган ёшлар иштирок етдилар. Танлов якунларига кўра 1-3 ўрин соҳибларига ҳамда бошқа иштирокчиларга мукофотлар ҳамда ҳудудий бирлашманинг “Фахрий ёрлиқ”лари топширилди.

“Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳаси доирасида “Молиявий сводхонлик – давр талаби” шиори остида 10000 нусхада А3 форматдаги плакатлар ишлаб чиқилиб, Федерациянинг вилоятдаги бошланғич ташкилотларига, ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари)га, бозорлар, савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа одам гавжум тўпланадиган жойларга жойлаштирилмоқда.

Post Comment