Умумтаълим мактаби жамоаси ўртасида тарғибот тадбири ташкилланди

Умумтаълим мактаби жамоаси ўртасида тарғибот тадбири ташкилланди

Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 36-умумтаълим мактаби педагог ходимлари иштирокида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик мазмун-моҳияти, истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек ушбу жараёнда давлат органлари, суд идоралари ва жамоат ташкилотлари ёрдамидан фойдаланиш бўйича йўл-йўриқлар, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти, Федерацияга аъзоликнинг афзалликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ижтиомий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини олиб бориш ва бунинг натижасида аҳоли вакиллари учун яратиладиган имкониятлар каби масалаларда атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир якунларига кўра, мактаб жамоаси ва туман жамияти ўртасида кенг қамровли ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш, жамоа аъзоларининг истеъмол соҳасига оид мурожаатларини самарали ҳал қилиш чора-тадбирларини кўриш мақсадида таълим масканида Федерациянинг бошланғич ташкилоти фаолиятини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Хамиджон Ахмедов,
туман жамияти раиси.

Post Comment