Таълим олиш учун яратилган шароитлар ҳамда соғлом овқатланишини ташкил этиш борасида кўрсатилаётган хизматлар ўрганилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Фарғона вилоят ҳокимлиги ўртасида имзоланган жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказиш режаси асосида давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида таълим олиш учун яратилган шароитлар ҳамда соғлом овқатланишини ташкил этиш борасида кўрсатилаётган хизматлар ҳолати ҳамда бу борада тегишли қарорлар ижросининг таъминланиши жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.
Танлама асосда вилоят ҳудудидаги 135 та таълим муассасаси, жумладан 41 та мактабгача таълим ташкилотлари, 13 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги таълим муасасалари, 81 та умумтаълим мактаблари кўрилганда, 19 та ҳолатда қонунчиликнинг ташкилот тўлиқ номи ва жойлашган (юридик) манзили ҳақида истеъмолчини хабардор қилиш лозимлиги бўйича талабларнинг тўлақонли ижроси таъминламаганлиги қайд қилинди. Ўрганилган таълим муассасаларининг 78,8 фоизида пулли асосларда (шунингдек бепул ёки имтиёзли асосларда) кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида маълумотлар истеъмолчилар танишиши учун қулай жойларга ўрнатилмаган.
Ўрганилган 10 та таълим муассасасида таълим олувчиларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш учун шароитлар талаб даражасида ташкилланмаган, зарурий дори-дармон воситалари ассортиментини сақлаб туриш мақсадида айрим таълим муассасаларининг тиббий хизмат кўрсатиш хоналарида ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган дори-дармон воситаларини ҳам сақлаб келинаётганлиги кузатилиб, ўрганиш кунини ўзида уларни истеъмолдан олинди.
Таълим (ўқув, касбга ўргатиш, спорт) хоналарида, шунингдек таълим муассасаси ҳудудида таълим олувчилар ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ва атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи омилларнинг мавжудлигини ўрганилиши давомида фойдаланилаётган ўқув жихозлари ҳамда дастгоҳлари жорий ҳолати бўйича 10 та, спорт иншоотлари ва жихозларининг таъмирталаблиги ҳолати бўйича 11 та, эшик-дераза, поллар ва мебелларда таъмирталаблик ҳолатлари 7 та, машғулотлар ўтиладиган, шунингдек таълим масканининг ўқувчи (тарбияланувчи)ларни унга етиб бориш имконияти бўлган бошқа жойларида коммунал (электр, газ ва б.) тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш талабларига эътиборсизлик билан қараш ҳолатлари бўйича 9 та таълим муассасасида салбий ҳолатлар кузатилиб, улардан жойида бартараф этиш миконияти бўлган камчиликларни ўрганиш ўтказилган кун давомида бартараф этилиши чоралари кўрилди, қолганларини эса тезкорликда бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш бўйича масъулларга огоҳлантиришлар берилди.
Ўрганишда чиқинди ташлаш ва тўплаш жойларининг талабга жавоб бермаслиги ҳолатлари 10 та таълим муассасаларида, чиқиндиларни олиб кетилишининг даврийлигига амал қилинмаслиги оқибатида уларни тўпланиб қолиш ҳолатлари эса 25 та таълим муассасаларида қайд қилинган.
Танлама асосда ўрганилган таълим муассасаларининг 24 тасида болаларнинг овқатланишиин ташкил этиш аутсорсинг усулида ташкилланганлиги, қолганларида эса тадбиркорлик субъекти ва таълим муассасаси ўртасидаги шартнома асосида йўлга қўйилганлиги, ўрганилган муассасалардан 8 тасида ошхона фаолияти йўлга қўйилмаганлиги кузатилди.
Таълим муассасаларининг ошхоналарида 42,9 фоиз ҳолатда уларни юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида, 31,9 фоиз ҳолатда эса улар томонидан сотилаётган товарлар (кўрсатилаётган хизматлар) ҳақидаги маълумотларни қонунчилик талабларига мос равишда истеъмолчилар танишиш учун қулай жойларга ўрнатилмаганлиги қайд қилинди. Шунингдек, уларнинг 41 тасида сотилаётган товарларда сертификатлари мавжуд бўлиши, ўлчов асбобларининг мавжудлиги ва қиёслов кўригидан ўтган бўлиши лозимлиги ҳолатлари бўйича салбий ҳолатлар кузатилган.
Қонунчиликка кўра, товар (иш, хизмат)лар истеъмолчилар ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ва атроф-муҳит учун хавфсиз бўлиши лозим, уларнинг хавфсиз бўлишига доир талаблар эса қонунчилик билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 32-ҳисоб рақами билан рўйхатга олинган “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”нинг 8-иловасига кўра, “Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати” тасдиқланган бўлиб, рўйхатга 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари киритилган. Ўрганишлар ошхоналарни юритаётган аксарият хўжалик юритувчи субъектлар айнан ана шу озиқ-овқат маҳсулотлари (хусусан фаст фуд, сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолатчилик маҳсулотлари, сунъий консервантлари бор маҳсулотлар (кириешки, хрустяшки, чипслар, рангли ва рангсиз газланган ичимликлар ва б.) билан савдо қилаётганлигини кўрсатмоқда. Шунинг билан биргаликда, озиқ-овқат товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим бўлиб, 23 та ҳолатда ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган, 15 та ҳолатда эса яроқлилик муддатлари ўтган маҳсулотлар билан савдо қилиш кузатилган. Шунингдек, 19 та ҳолатда ошхонада санитария-гигиена талабларига тўлақонли риоя қилинмаслиги, 20 та ҳолатда эса соғлом овқатланиш тизимида банд бўлган ходимлардан айримларининг тиббий кўрикдан ўтиш даврийлигига амал қилмаганлиги қайд қилинган.
Ўрганиш ишлари давомида таълим муассасалари раҳбар ва масъул ходимлари кўрсатиб ўтилган қонунбузилиши ҳолатлари ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилиб, ўрнида бартараф этиш имконияти бўлган барча камчиликлар ўрганиш ишлари ўтказилиши жараёнини ўзида бартараф қилинди. Ўрганиш якунлари бўйича тегишли давлат бошқаруви идораларига маълумотномалар киритилди.
Post Comment