Келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари юзасидан брифинг ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ва Фарғона вилоят ҳокими томонларидан тасдиқланган медиа режа асосида “Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига аҳоли (истеъмолчилар)дан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни ўрганиш натижалари” мавзусида брифинг ўтказилди.
Брифингда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Марғилон шаҳар жамияти бош мутахассиси Саидхон Хапизов қуйидагиларга тўхталиб ўтди:
Ўтган 2024 йил ва жорий йилнинг 3 ойи давомида ташкилотга аҳоли (истеъмолчилар)дан 158 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шуларнинг 32 таси юқори турувчи идоралар, шунингдек Федерация ишонч телефони ва телеграм боти орқали қайд қилинган мурожаатлардан, 126 таси эса тўғридан-тўғри ёзма ва оғзаки шаклларда келиб тушган мурожаатлардан иборат бўлган. Тўғридан тўғри келиб тушган мурожаатларнинг аксарият қисми ёзма шаклда келиб тушган мурожаатлардир.
Мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижаларига кўра, 657 225 893 сўм, шундан жорий йилнинг 1-чорагини ўзида 386 529 094 сўм маблағларни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилишга эришилган. Бундан ташқари судларга 10 та даъво аризалари киритилиб, уларни кўриб чиқилиб тўлиқ ниҳоясига етказилган ишлар бўйича истеъмолчи фойдасига 740 000 сўм моддий ва маънавий зарарларни ундирилишига эришилган.
Мурожаатлар таркибига эътибор қаратилса. 2024 йилда келиб тушган мурожаатларнинг 24,8 фоизи ёки ҳар тўрттадан биттаси савдо соҳасига оид масалаларда, 31,6 фоизи сув таъминоти, 13,5 фоизи электр таъминоти, 7,5 фоизи газ таъминоти масалаларида бўлган бўлса, жорий йилнинг 1-чорагида мурожаатлардаги энг кўп улуш савдо соҳасига туғри келган, яъни 42,9 фоиз.
Савдо соҳасига оид мурожаатларда харид қилинган маиший техникадаги нуқсонлар ва уларни бартараф этиш, яъни сотувчига қайтариш, алмаштириш, бепул таъмирлатиш, шартномани бекор қилиш каби масалаларда юзага келган низолар юзасидан қилинаётган мурожаатлар улуши юқорилигича қолмоқда. Бу кўрсаткич 2024 йилда 18,2 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг 1-чорагида 26,7 фоизни кўрсатган.
Шунинг билан биргаликда, сув таъминоти масалаларидаги мурожаатлар сони бошқа соҳаларга оид мурожаатлардан юқорироқ кўрсаткичда сақланиб турган бўлса, коммунал хўжаликка (яъни ширкатлар, бошқарув сервис компаниялари хизматларига) оид бўлган мурожаатлар сонида ўсиш кузатилган. Ушбу йўналишдаги мурожаатлар жами мурожаатларнинг 17,1 фоизини ташкил қилган.
Шунинг билан биргаликда жамияти томонидан Федерация, давлат бошқаруви идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар режа ва топшириқлари асосида ўтган 2024 йилда 19 та, жорий йилнинг 1-чораги давомида эса 7 та жамоатчилик назорати тартибидаги кузатув-ўрганишлар ўтказилган.
Post Comment