Нуқсонли товарни таъмирлаш даврида истеъмолчига уйда фойдаланиб туриш учун бериб турилмайдиган товарлар (видео)

#истеъмолчи #истеъмолчи_инфо #савол_жавоб

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига кўра, узоқ муддат давомида фойдаланиладиган товарни таъмирлашга кетадиган вақтда фойдаланиб туриш учун истеъмолчининг талабига биноан нуқсонли товар қайтариб берилганидан кейин уч кун ичида унга айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар бериб турилади (сотувчининг ҳисобидан унинг ўзи ёки вакили элтиб беради). Бунинг учун ишлаб чиқарувчи сотувчи билан биргаликда шартнома асосида товарларнинг алмашув фондини назарда тутишлари шарт. Мазкур талаблар татбиқ этилмайдиган узоқ муддат давомида фойдаланиладиган товарлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайди.

“Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари” (Вазирлар Маҳкамаси, 13.02.2003 йил №75) 2-иловаси билан “Харидорнинг таъмирлаш даврида унга текин бериб туриш ёки худди шундай марка (модель, артикул)даги товарни алмаштириш тўғрисидаги талаби татбиқ этилмайдиган узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар рўйхати” тасдиқланган.

Қуйида ана шу товарлар билан яқиндан танишингиз мумкин:

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати