Мутахассислар ва жамоатчилик вакиллари учун ўқув амалий семинар ўтказилди

Бугун Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 42-умумий ўрта таълим мактабида 5 ташаббус доирасида “Биз жиноятчиликка қаршимиз” шиори остида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарга Олтиариқ туман халқ таълими бўлими мудири Муҳиддин Тешабоев, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатларии – Умида Қодирова ва Бахтиёр Абдурахмонов, туман халқ таълими бўлими мудирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зоҳиджон Латипов, Олтиариқ тумани маънавият бўлими раҳбари Алишер Хонкелдиев, туман мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича мактаб тарғиботчилари ҳамда бошланғич синф ўқитувчилари ташриф буюрдилар.

Меҳмонларни чилдирма садолари остида, байрамона кайфиятда кутиб олинди. Меҳмонлар турли хил психологик ўйинларда, заковат ўйинида қатнашиб, 5 ташаббус бўйича тузилган саволларга жавоб бердилар. Айниқса, “Шар остидаги яширин тилаклар ўйини” меҳмонларни кайфиятини янада кўтарди.

Семинар иштирокчилари мактабнинг хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Дадабоева бошчилигида ташкилланган 5-синфдан 11- синфгача бўлган ўқувчи қизлар томонидан қўл меҳнати билан тайёрланган миллий таомларни кўриб, баҳо бердилар. Шунингдек, миллий либослар, гуллар, қушлар, миллийлик руҳида ясатилган сўрилар, мултқаҳрамонларнинг байрамона чиқишлари намойиш қилинди. Ўқувчиларнинг қўл меҳнати билан ясалган кўргазмалари, чизган расмлари ҳамда
ўзлари тўқиган ва тиккан буюмлари меҳмонларни кайфиятини кўтарди.

Сўнгра ташриф буюрган бошланғич синф ўқитувчиларига “Таълим сифатини баҳолаш бўйича писа, пирлс, тимсс халқаро тадқиқотлари” мавзусида амалий ўқув бошланғич синф ўқитувчилари М.Омонова,С Қаҳҳорова ва М.Муқимова томонидан ўтказилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Шунингдек, адабиёт, география, немис тили, биология, математика, тасвирий санат, жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, ҳуқуқ фанларидан маҳорат дарслари отиб берилди. Дарс кузатувчилари билдирган ижобий фикрлар натижасида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мадумаржон Турдиматовнинг ўтиб берган маҳорат дарсини вилоят миқёсида оммалаштириш таклифи берилди.

Бундан ташқари спортнинг шахмат, шашка, енгил атлетика, кураш турлари бўйича Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари М.Мўминова ва И. Абдураззоқов томонидан ўқувчилар ўртасида кичик мусобақалар ташкилланди. Тикувчилик, тўқувчилик, рассомчилик, пазандачилик соҳалари бўйича иқтидорли ўқувчилар ўз ижод намуналарини амалий тарзда намойиш этдилар.

Маҳорат дарсларидан сўнг семинар иштирокчилари учун тадбир намойиш этилди. Тадбирни мактаб директори Хусниддин Товусов очиб берди ва йиғилганларга “5 та ташаббус” бўйича мактабда олиб борилаётган ишлар ҳақида қисқача сўзлаб берди. Шундан сўнг мактабнинг математика ва кимё фани ўқитувчилари Нигорахон Ибрагимова ва Зулҳумор Дадабоевалар маҳорат билан ташкилладилар. Тадбир жараёнида мактаб ўқувчиларининг беш ташаббус доирасида тайёрлаган ўз истедодлари бўйича чиқишлари, мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича таргиботчиси Орзу Парпиева ва ижодкор ўқувчиларнинг оз ижодидан ўқиган шеърлари, айниқса, бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ижро этилган лапар ва саҳна кўринишлари томошабинларга ўзгача кайфият бахш этди.

Дилобар Дадахонова

Олтиариқ туман жамияти мутахассиси