Мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида шаҳардаги 1-мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур ташкилотда Федерациянинг таянч гуруҳи (бошланғич ташкилоти) ташкилланган бўлиб, бу ерда меҳнат фаолияти олиб борувчи ишчи ходимларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида анча вақтлардан буён самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Тадбир давомида таянч гуруҳи фаолларига Федерация ва унинг ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар, Федерация ташаббуси билан амалга оширилган лойиҳалар, Федерациянинг халқаро ҳамкорлиги, унингу ҳудудий ижро этувчи ташкилотлари, хусусан Марғилон шаҳар жамияти томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича ахборотлар бериб ўтилди.

Шунинг билан биргаликда, Федерация томонидан аъзоларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларга бу борада хизматлар кўрсатиш йўналишида ташкилланган қулайликлар, истеъмолчиларнинг мурожаатларини ҳал қилиниши якунлари юзасидан ҳам маълумотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси