Таянч гуруҳлари аъзолари билан ишлаш ойлигида

Тошлоқ туманида «Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги»ни ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида Федерациянинг ҳудуддаги таянч гуруҳлари фаоллари ва аъзолари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Туман Халқ таълими бўлимида ўтказилган тадбир ҳам ана шу мақсадга қаратилди.

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъулларининг бўлим мудири ва таянч гуруҳи аъзолари билан бўлган мулоқотларида Федерация ва унинг ҳудудий тизимларида олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган истиқболли режалар ҳақида фикрлар алмашиш баробарида, таянч гуруҳлари аъзоларини истеъмолчи сифатида соҳага оид масалаларда қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди. Шунингдек улар томонидан кундалик турмуш жараёнида учраб турадиган айрим муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Туманда Федерация аъзолари билан мулоқотлар тизимли асосда давом эттирилмоқда.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси.