Таянч гуруҳлари фаоллари билан учрашилмоқда

Ўзбекистон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида 24-мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказдилар.

Тадбир иштирокчиларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган истиқболли режалар ҳақида ахборотлар бериб ўтилди. Туман жамияти вакиллари ва таянч гуруҳи аъзолари истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини янада ошириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишларида олиб борилаётган ишларни сон ва сифат жиҳатидан яхшилаш борасида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашдилар. Шунингдек, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар берилди.

Тадбир якунларига кўра, туман жамияти ва таълим ташкилоти ўртасида соҳага оид масалаларда янада яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Туман жамияти томонидан ойлик доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Исомиддин Аббасов
Ўзбекистон туман жамияти мутахассиси