Федерация аъзолари иштирокида тадбирлар ўтказилмоқда

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан шаҳар ҳудудидаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ташкилланган Федерация таянч гуруҳларида “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасидаги тадбирларни ўтказиб бормоқдалар. Шаҳардаги вилоят руҳий касалликлар шифохонасида Федерация аъзолари иштирокида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу шифохонада Федерация таянч гуруҳи узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келади. Шаҳар жамияти масъуллари шифохона ходимлари ўртасида турли маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб турадилар. Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад эса, Федерация аъзоларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, уларни соҳага оид сўнги янгиликлардан, истеъмолчилик ҳааркатига доир қонунчиликка киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятидан хабардор қилиб боришдан иборатдир.

Мазкур тадбирда ҳам унинг иштирокчиларига одатдаги зарурий ахборотларни бериш баробарида, аъзоларни соҳага оид масалалардаги фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди, уларнинг саволларига жавоблар қайтарилди. Кундалик турмуш жараёнида истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда муаммоларга дуч келганда Федерация тизими ташкилотлари куч ва имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ ва тушунтиришлар бериб ўтилди.

Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар жамияти мутахассиси