Ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида тумандаги 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Юксак истеъмол маданияти сари” мавзусида семинар ўтказилди. Унда мактабда ташкилланган таянч гуруҳи фаоллари ва аъзолари иштирок этдилар.

Туман жамияти ходимлари томонидан Федерация фаолияти, амалга оширилган ишлар ҳамда лойиҳалар тарғиб қилиниб, Федерация аъзоларининг истеъмолчи сифатидаги бузилган ҳуқуқларини тиклаш амалиёти бўйича ташкилот ходимларига маълумотлар берилди. Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Истемолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти юзасидан қисқача тушунтиришлар бериб ўтилди.

Қолаверса иштирокчиларга кундалик турмуш жараёнида истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда муаммоларга дуч келинганда Федерация ва унинг ҳудудий органларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари кўрсатиб ўтилди.

Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси