Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида

Жорий йилнинг 25 июн кунида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига чиқарилди.

Ҳозирда ана шу қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик вакиллари, корхона, ташкилот, идора ва муассасалар меҳнат жамоалари ўртасида муҳокамалардан ўтказилмоқда.

Бугун шундай тадбирлардан бири ЎзЛиДеП Фарғона шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Uzbekistan airports” акциядорлик жамиятига қарашли “Фарғона халқаро аэропорти” меҳнат жамоаси ўртасида ташкилланди.

Тадбирда партия шаҳар кенгаши масъул ходимлари, депутатлар ва партия фаоллари ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан фаол қатнашдилар.

Ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи Ғ.Маматқулов ҳам мазкур тадбирда маъруза билан иштирок этди.

Ҳудудий бирлашма ахборот хизмати