Асоссиз қарздорлик бартараф этилди

Учкўприк тумани Тўқсонқовун маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Х.У. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 ягона ишонч телефонига мурожаат қилиб, газ идораси томонидан унинг хонаданига 900 минг сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб, масалани ижобий ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Туман жамияти ходимлари томонидан мазкур масалани ўрганиб чиқилиши жараёнида ўтказилган қайта ҳисоб-китоб ишлари давомида истеъмолчига ҳисобланган қарздорликнинг ҳақиқатда асоссизлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали Учкўприк туман бўлимидан олинган расмий жавоб хати билан ҳам тасдиқланади.

Ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича нореал қарздорликни бартараф этилганлиги юзасидан истеъмолчига жавоб хати юборилди.

Оббосхон Собиров
Учкўприк туман жамияти мутахассиси