Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги доирасидаги тадбир (видеоматериал)
Ҳудудий бирлашма ташаббуси билан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси Мажлислар залида «Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги» доирасида ташкилланган давра суҳбати «Ўзбекистон Республикаси сайлов кодекси» мазмун-моҳиятига бағишланиб, унда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларининг масъул ходимлари, шунингдек ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида таъкидландики:
Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, амалдаги Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги бўйича 5 та қонунлар мавжуд бўлиб, бу ҳуқуқни қўллашда бир қатор мураккабликлар туғдираётган эди. Бундан ташқари, сайлов жараёни ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари ва қоидаларининг кўпчилиги қонун даражасида эмас, балки Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари билан тартибга солинган.
Ушбу Кодексни тайёрлаш давомида 20 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг (Франция,
Нидерландия, Канада, Италия, Швеция, Бельгия, Польша, Албания, Беларус,
Озарбайжон ва бошқалар) тажрибаси, шунингдек, ушбу соҳадаги халқаро
стандартлар ўрганилган. Жумладан, Франция, Бельгия, Польша, Албания,
Арманистон, Озарбайжон, Болгария, Грузия ва бошқа мамлакатларда ягона сайлов
кодекси мавжуд.
Кодекс лойиҳасининг жамоатчилик
муҳокамасини ташкил этиш мақсадида 2018 йил 19 июлда Олий Мажлис палаталари
томонидан Марказий Сайлов комиссияси билан биргаликда Амалий ҳарактлар режаси
(“Йўл харитаси”) тасдиқланди, унга мувофиқ лойиҳа 5 хил турдаги муҳокама ва
экспертизадан ўтказилди:
1) жамоатчилик орасида
Интернет муҳокамалар;
2) фуқаролик жамияти
институтларининг экспертлари томонидан жамоатчилик экспертизаси;
3) илмий экспертиза;
4) амалиётчилар, шу
жумладан, сайлов комиссияси мутахассислари ва жойлардаги халқ депутатлари
Кенгашлар ўртасидаги муҳокамалар;
5) халқаро ташкилотлар
экспертизаси.
Муҳокама якунлари бўйича
фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтлари шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда маҳаллий халқ
депутатлари Кенгашларининг 400 дан ортиқ таклифлари келиб тушди. Бундан ташқари
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси, Венеция комиссияси,
МДҲ Ижроия қўмитаси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг хулоса ва фикрлари олинди.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2019 йил 25 июнда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини
тасдиқлади. ЎРҚ–544-сон Қонун шу йил 26 июндан кучга кирди.
Ушбу Кодекс Ўзбекистон
Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) депутатлари,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда Сенат деб
юритилади) аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари (бундан
буён матнда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) депутатлари сайловларига
тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади
ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси эркин билдирилишини
таъминловчи кафолатларни белгилайди.
Сайлов кодексини ишлаб чиқишда, асосан, учта манбага
таянилди.
Биринчи манба – сайловлар тўғрисидаги миллий қонунчилик ва
сайлов амалиёти. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, сайловга доир
5 та Қонун ва Марказий сайлов комиссиясининг 40 га яқин
қонуности ҳужжатлари, шунингдек, демократик сайловлар ўтказиш борасидаги қарийб
30 йиллик миллий сайлов амалиётимиз асосида иш олиб борилганини қайд этиш лозим.
Иккинчи манба – сайловларга доир илғор хорижий тажриба.
Кодекс лойиҳасини тайёрлаш давомида дунёдаги 50 дан ортиқ давлатлар,
хусусан, Франция, Нидерландия, Канада, Италия, Швеция, Бельгия, Польша,
Албания, Беларусь, Озарбайжон каби мамлакатларнинг сайлов кодекслари ва қонунлари
ўрганилди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда Франция, Бельгия, Польша,
Албания, Арманистон, Озарбайжон, Болгария, Грузия сингари
40 та давлат ўзининг ягона Сайлов кодексига эга.
Учинчи манба – сайловларга доир халқаро стандартлар ва
демократик принциплар. Сайловга доир 10 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар
атрофлича таҳлил қилиниб, уларнинг асосий ғоя ва стандартлари Ўзбекистон
Республикасининг Сайлов кодекси лойиҳаси нормаларига имкон қадар чуқур
сингдирилди. Бундай ҳужжатлар жумласига Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси,
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт, ЕХҲТнинг инсонийлик мезонлари
тўғрисидаги ҳужжатлари, жумладан, 1990 йилги Копенгаген
ҳужжати, Парламентлараро Иттифоқнинг Адолатли сайловлар тўғрисидаги
декларацияси ва бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар киради.
Сайлов кодексининг тузилиши – 2
қисм, яъни Умумий қисм – 6 боб ва Махсус қисм – 12 боб, жами 18 боб, 103
моддадан иборат.
Сайлов
кодексининг 26 та янги, энг асосий қоидалари қуйидагилардан
иборат:
Биринчи янгилик. Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун
Ўзбекистон экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти чиқариб
ташланди. Бунда Қонунчилик палатасида амалдаги депутатлик ўринлари (150 ўрин)
сақлаб қолинди.
Иккинчи янгилик. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор
қилинди.
Учинчи янгилик. Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона
электрон рўйхатини шакллантириш Кодекс билан тартибга солинади.
Тўртинчи янгилик. Муддатидан илгари овоз бериш ва сайлов куни овоз
бериш учун ягона сайлов бюллетенини жорий этиш орқали “сайлов варақаси”
тушунчаси чиқариб ташланди.
Бешинчи янгилик. Сайловларни ўтказиш ёки ташкил этишнинг бошқа
масалалари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
тартиби киритилди.
Олтинчи янгилик. Сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида
сайловчиларнинг бир ёки бир нечта номзодларни ёхуд партияларни қўллаб-қувватлаб
имзо қўйиши мумкинлиги белгиланди.
Еттинчи янгилик. Овоз бериш жараёнида сайловчиларга бир нечта
белгилардан (+, v, X) бирини қўйиш имконияти берилди.
Бундан ташқари, процессуал, яъни
бевосита сайлов жараёнлари билан боғлиқ бир қатор янги қоидалар жорий этилди.
Жумладан:
- Сайлов участкасида овозларни санаш баённомасининг
нусхасини дарҳол жойлаштириш тартиби белгиланди. - Овоз бериш тугаганидан кейин участка сайлов
комиссияси томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар (овозларни санаб чиқиш,
баённома тузиш ва бошқалар) кўрсатилди. - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,
жамоат бирлашмалари томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар
бўйича таклифлар киритиш тартиби белгиланди. - Қонунчилик палатасига, маҳаллий Кенгашларга
сайлов бир вақтда ўтказилган тақдирда, ягона сайлов участкаларини тузиш белгиланди. - Илгари Марказий сайлов комиссияси қарори билан
тасдиқланган Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисидаги низомни
бекор қилиб, Сенат аъзоларини Кодекс даражасида сайлаш масаласи киритилди. - Сайлов комиссияси аъзолари учун янги талаблар
ўрнатилди. Бунда номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари,
шунингдек, номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар сайлов комиссиясининг
аъзолари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди. - Номзодлар ишончли вакилларининг Ўзбекистон
Республикасидаги сафар харажатлари сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар
ҳисобидан тўланиши тартиби белгиланди. - Шуни ҳам айтиш керакки, Сайлов кодексида сайлов
соҳасига ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган
таклифлар ҳам ўз аксини топган. Хусусан, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва
инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳамда Венеция комиссиясининг қуйидаги 10 та тавсияси
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига киритилди:
Бундан ташқари, процессуал, яъни
бевосита сайлов жараёнлари билан боғлиқ бир қатор янги қоидалар жорий этилди.
– Ижтимоий хавфи катта бўлмаган
ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг (2,3 минг киши)
сайловда иштирок этишини чекловчи нормалар чиқариб ташланди.
– Сайлов округларини тузишда
сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган максимал четга чиқиши
10 фоиздан ошмаслиги шарти белгиланди.
– Қонунчилик палатасига
сайловлар бўйича сайлов округларини тузишда Марказий сайлов комиссияси
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг эмас, балки халқ депутатлари вилоят
ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномаларига асосланиши кўзда тутилмоқда.
– Сайловчилар рўйхатига
ўзгартишлар киритиш сайловга 3 кун қолганида тўхтатилиши белгиланмоқда.
– Муддатидан олдин овоз бериш
сайловга 3 кун қолганида тугаши белгиланмоқда (олдинги 1 кун ўрнига).
– Жиноят иши қўзғатилганлиги
муносабати билан қонун олдида жавобгар бўлган фуқароларнинг Ўзбекистон
Республикаси Президенти сайловида номзод сифатида рўйхатга олинишига рухсат
этилиши назарда тутилмоқда.
– Сиёсий партиянинг у ёки бу
шахсни номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан 15 кун
қолганида бекор қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ўрнатилмоқда.
– Ташвиқот ишларини бошлашда
барча номзодлар учун ягона муддат, яъни уларни рўйхатга олиш учун белгиланган
охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланиши кўрсатилмоқда.
– Халқ депутатлари вилоят
Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари сонини 3 дан 5
кишигача кўпайтириш назарда тутилмоқда.
– Сайлов куни ва овоз бериш
бошланишидан 1 кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов
натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни
эълон қилиш тақиқланмоқда.
Шунингдек, Сайлов кодексида
Марказий сайлов комиссиясига оид қуйидаги янгиликлар назарда тутилган
Биринчи янгилик – Марказий сайлов комиссияси аъзоларига
талаблар қўйилмоқда (йигирма беш ёшга тўлган, қоида тариқасида, олий
маълумотга, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш борасида иш тажрибасига эга
бўлган, жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган ҳамда камида охирги беш йил
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаро Марказий сайлов
комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин).
Иккинчи янгилик – Марказий сайлов комиссияси аъзолари
мақом бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига
тенглаштириляпти. Хулоса ўрнида айтганда, Президентимиз ташаббуси билан ишлаб
чиқилган Сайлов кодекси ошкоралик,
шаффофлик, ҳаққонийлик, холислик каби демократик принципларни ўзида акс
эттириб, долзарб мазмун-моҳият ва улкан ҳуқуқий, ижтимоий ҳамда сиёсий аҳамият
касб этади. Ушбу Кодекснинг қабул қилиниши, аввало, мамлакатимиз сайлов
тизимида қонун ҳужжатлари нормалари такрорланишининг олдини олиш имконини
беради. Энг муҳими, ушбу Кодекснинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда сайлов
жараёнлари янада ошкоралик руҳида ўтишини таъминлайдиган янги, илғор амалиётни
жорий этишни ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлайди.
Post Comment