Таянч гуруҳлари фаоллари билан учрашувлар ташкилланмоқда
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти асосий фаолият йўналишлари режасига асосан тумандаги Федерация бошланғич ташкилотлари (таянч гуруҳлари) фаолияти йўлга қўйилган корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда Федерация аъзолари иштирокида амалдаги қонунчилик тарғиботи ва соҳага оид янгиликларга бағишлаб турли кўринишлардаги тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлар тумандаги Кўп тармоқли поликлиника ҳамда 2-умумтаълим мактабларида ҳам ўтказилди. “Инсон ҳуқуқлари ҳимояда” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирлар доирасида иштирокчиларга соҳага оид қонунчилик асослари, унинг юртимиз аҳолиси (истеъмолчилар) учун аҳамияти ва жамият ҳаётида тутган ўрни хусусида, шунингдек Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан соҳага оид қонунчилик ижросини таъминлаш ва аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тарғиботини олиб бориш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбирларда сўз олганлар ўз ташкилотларида иш олиб бораётган Федерация бошланғич ташкилоти (таянч гуруҳи) фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ўз фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар. Шунингдек, истеъмол соҳасининг савдо-сотиқ, умумий овқатланиш, сервис хизматлари, коммунал хўжалик, таълим ва тиббиёт йўналишлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавобларни ҳам олдилар.
Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment